Ўзбекистон бош вазири Белорусга борди
(last modified Tue, 21 Jun 2022 05:43:43 GMT )
июн 21, 2022 10:43 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон бош вазири Белорусга борди
    Ўзбекистон бош вазири Белорусга борди

Кеча Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Евросиё ҳукуматлараро кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Минск шаҳрига келди.

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповни аэропортда Беларус бош вазири Роман Головченко кутиб олди.

Ўзбекистон ва Белорус Бош вазирлари учрашувида томонлар ҳамкорликни фаоллаштириш, ўзаро алоқалар салоҳиятини очишдан манфаатдорлик билдирдилар.

«Деярли барча соҳаларда ижобий динамика кузатилмоқда. Бу, айниқса, мамлакатимиз учун мураккаб даврда жуда муҳим. Беларус жамоавий Ғарб томонидан сиёсий ва иқтисодий босим нишонига айланди. Биз бу чақириқларни, жумладан, барқарор савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантираётган анъанавий ҳамкорларимиз кўмагига таяниб, енгиб чиқяпмиз. Ўзбекистоннинг бундай вазиятда дўстона, шериклик ёндашувини юқори баҳолаймиз ва тўлақонли ҳамкорликни сақлаб қолиш ва ривожлантириш бўйича аниқ йўналишни кўряпмиз», — деган Роман Головченко сўзларига таяниб Кун сайти хабар берган. 

 Роман Головченко ҳамкорлик лойиҳаларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлагани учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирди.

«Бу МТЗ тракторлари, МАЗ автомашиналари асосидаги махсус техника ҳамда қутқарув, карьер техникаси ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга ҳам тегишли», — деди у. 

Кейинроқ Беларус, Россия ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари Роман Головченко, Михаил Мишустин ва Абдулла Арипов «Амкодор»га ташриф буюргани маълум бўлди. Бош вазирлар корхона фаолияти билан танишиб, саноат соҳасида ҳамкорлик қилиш истиқболларини муҳокама қилди. 

 

Ёрлиқ