9 июл Ўзбекистонда Қурбон ҳайити байрами нишонланади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i73194-9_июл_Ўзбекистонда_Қурбон_ҳайити_байрами_нишонланади
Ўзбекистон президентининг “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ни қарори қабул қилинди.
(last modified 2022-07-02T11:26:28+00:00 )
июл 02, 2022 09:38 Asia/Tashkent
  • 9 июл Ўзбекистонда Қурбон ҳайити байрами нишонланади
    9 июл Ўзбекистонда Қурбон ҳайити байрами нишонланади

Ўзбекистон президентининг “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ни қарори қабул қилинди.

Жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июл – шанбага тўғри келиши муносабати билан шу кун Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Қурбон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олишади деб хабар қилган Кун сайти.

Президентнинг аввалроқ қабул қилинган фармонига мувофиқ, 2022 йил июл ойида қуйидагича қўшимча дам олиш кунлари белгиланган:

9 июл (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;

10 июл (якшанба) – одатий дам олиш куни;

11 июл (душанба) – барча учун қўшимча дам олиш куни;

12 июл (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июл (шанба)дан кўчирилган дам олиш куни.