Туркманистон давлати Қорақалпоғистон масаласида Ўзбекистонга ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди
Туркманистон ҳукумати Қорақалпоғистон автоном республикаси масаласида Ўзбекистога ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.
Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Туркманистон ТИВ чиқарган баёниясида, Қорақалпоғистон автоном вилояти вазиятидан хавотир билдириб, Ўзбекистон давлатининг позициясини қўллаб-қувватлашиши ҳамда қардош ва дўст бу мамлакатга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.
Турманистон ТИВ ўз баёнотида Қорақалпоғистон автоном республикасида содир бўлган сўнгги воқеалардан хавотир билдирди.
Баёнотда шунингдек Туркманистон томони Ўзбекистон президентининг ўз ҳудудлларида тартиб ўрнатиш ва констиуция ижросини тичликни таъминлаш бўйича ўз вақтида ва қатъий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаши таъкидланган.
Бундан олдин Россия, Тожикистон ва Қирғизистон президентлари ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан телефоф орқали суҳбатларида Қорақалпоғистон автоном республикасида вазиятни барқарорлаштириш бўйича унинг ҳатти-ҳаракатини қўллаб- -қуватлаганди.