Боку Тошкентнинг Қорақалпоғистондаги тартибсизликларга қарши саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватламоқда
Озарбайжон Республикаси Ўзбекистонда содир бўлган сўнгги тартибсизликлар юзасидан ушбу давлат ҳукуматини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Пайшанба куни Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жеҳун Байрамов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Наров билан телефон орқали мулоқотда мамлакат ҳукуматининг Қорақалпоғистон вилоятидаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича қатъий чораларини қўллаб-қувватлади.
Байрамов, шунингдек, Ўзбекистон суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузишга қаратилган ҳар қандай ҳаракатга қарши эканлигини билдирди.
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг Тошкентга расмий ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтириш ҳамда Ўзбекистон пойтахтида Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия шаклида уч томонлама учрашув ўтказишни режалаштириш масалалари телефон қўнғироғида муҳокама қилинган бошқа мавзулар бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги чоршанба кунги баёнотида Қорақалпоғистонда вилоятида содир бўлган сўнгги воқеалардан хавотир билдирар экан, Ўзбекистон ҳукуматини қўллаб-қувватлашини маълум қилган эди.