Тошкентда ШҲТ ва МДҲга аъзо давлатларнинг саноат вазирлари йиғилиши ўтказилди
(last modified Sat, 16 Jul 2022 05:21:36 GMT )
июл 16, 2022 10:21 Asia/Tashkent
  • Тошкентда ШҲТ ва МДҲга аъзо давлатларнинг саноат вазирлари йиғилиши ўтказилди
    Тошкентда ШҲТ ва МДҲга аъзо давлатларнинг саноат вазирлари йиғилиши ўтказилди

Кеча 15 июль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар саноат вазирлари йиғилиши ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) аъзо давлатларнинг Саноат сиёсати бўйича Кенгашининг VIIIйиғилиши

Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Тожикистон саноат вазирлари, Беларусь, Россия, Қозоғистон, Хитой тармоқ вазирларининг ўринбосарлари, ШҲТ бош котиби Чжан Мин, МДҲ Ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари Илҳомжон Неъматов, шунингдек, Россия ва Қозоғистон ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди деб хабар қилди Спутник сайти.

Йиғилиш иштирокчилари ушбу ШҲТ ва МДҲ доирасида саноатни ривожлантириш, кооперация асосида саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг барқарор ўсишини таъминлаш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, янги технологияларни жорий этиш, моддий ва молиявий ресурсларни жалб қилиш, меҳнат унумдорлигини ошириш ва саноат маҳсулотларини диверсификация қилиш бўйича ҳамкорликни янада жадаллаштириш ҳамда кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашувлар чоғида ШҲТ ва МДҲ га аъзо давлатлар саноатини ривожлантиришга қаратилган қатор муҳим ҳужжатлар тасдиқлангани айтилади.