июл 16, 2022 14:55 Asia/Tashkent
  • Сардор Умрзоқов Президент администрацияси раҳбари этиб тайинланди
    Сардор Умрзоқов Президент администрацияси раҳбари этиб тайинланди

Эслатиб ўтамиз Сардор Умрзоқов охирги уч ярим йил давомида инвестициялар ва ташқи савдо вазири эди.

Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов Президент администрациясининг раҳбари бўлди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.

«Президент фармони билан Сардор Ўктамович Умурзоқов Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Жамшид Хўжаев Ўзбекистон бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига тайинланмоқда.

Ёрлиқ