Иссиқлик туфайли 4 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси касалхонага ётқизилди
(last modified Thu, 21 Jul 2022 10:20:51 GMT )
июл 21, 2022 15:20 Asia/Tashkent
  • Иссиқлик туфайли 4 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси касалхонага ётқизилди
    Иссиқлик туфайли 4 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси касалхонага ётқизилди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир неча кун ичида бу мамлакатнинг 4 мингдан ортиқ фуқароси жазирама кучайиши сабабли шифохоналарга ётқизилганини маълум қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ғайриоддий иссиқ ҳаво бошланган 17-20 июл кунлари мамлакат фавқулодда хизматларига 130 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган.

Шу нуқтаи назардан, 23 мингдан ортиқ киши қон босими, нафас қисилиши, астма хуружи ва бошқа касалликларга чалинган бўлиб, шундан 4 мингдан ортиғи шифохонага ётқизилган.

Бундан ташқари, кейинги кунларда фақат Тошкент шаҳар “103” тез тиббий ёрдам хизматига жами 11 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган.

Шунингдек, 4235 нафар қон босими, нафас қисилиши, астма ва бошқа касалликларни бошдан кечирган бўлиб, шундан 2185 нафари шифохонага ётқизилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда ҳавонинг иссиқ бўлиши муносабати билан вазирлик томонидан алоҳида назорат ўрнатилганини таъкидлади.