июл 25, 2022 11:32 Asia/Tashkent
  • Толибон делегацияси Абдулазиз Комилов билан учрашди
    Толибон делегацияси Абдулазиз Комилов билан учрашди

Афонистондаги Толибон ҳаракати муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси билан учрашиб мулоқот қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Толибон муваққат ҳукумати ТИВ матбуот котиби Ҳофиззиё Аҳмадий Твиттер саҳифасида,   Толибон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири Амирхон Мутаққий Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Абдулазиз  Комилов билан учрашиб,  Афғонистон ва Ўзбекистоннинг қўшма инфратузилма лойиҳалари ҳақида суҳбатлашди ва Термиз-Мозори Шариф -Кобул-Пешовар темир йўлини қуришни бошланишини таъкидлади.

Бундан олдин  Покистон ТИВ раиси ўринбосари ва Афғонистон бўйича бу мамлакатнинг махсус вакили Муҳаммад Содиқхон Ўзбекистон, Покистон ва Афғонистонни боғловчи темир йўл қурилиши бошланганини маълум қилган эди.

Бу 600 километр темир йўлнинг қурилиши қиймати 5 миллиард долларга баҳоланмоқда. Ушбу темир йўл лииняси Марказий Осиё давлатларининг Покистоннинг асосий портларига чиқишларини таъминлайди.

Ёрлиқ