АҚШ давлати Ўзбекистонда янги элчисини тайинлади
(last modified Sat, 30 Jul 2022 05:11:18 GMT )
июл 30, 2022 10:11 Asia/Tashkent
  • АҚШ давлати Ўзбекистонда янги элчисини тайинлади
    АҚШ давлати Ўзбекистонда янги элчисини тайинлади

АҚШ Сенати ўтказган йиғилишда Жонатан Ҳеникни мамлакатнинг Ўзбекистондаги янги элчиси лавозимига тайинлади.

Ушбу лавозимни 2019 йил май ойидан буён эгаллаган Дэниел Розенблюм АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси бўлган.

«Мен АҚШ қизиқишларини илгари суриш ва Ўзбекистон билан стратегик шериклигимизни, икки томонлама хавфсизлигимиз, халқлар ва иқтисодий алоқаларимизни мустаҳкамлаш, биз баҳам кўрадиган демократик қадриятларни илгари суриш учун ҳаракат қиламан.

Шунингдек, АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасида ходимлар жамоавий иш ва ҳурматни қадрлайдиган инклюзив иш муҳитини яратишга ҳаракат қиламан», — деган Ҳеник тайинлов лавозими нутқида.

Жонатан Ҳеник Нью-Йоркда туғилган ва рус, португал, турк ва озарбайжон тилларини билади. У Гавайи университетининг сиёсатшунослик фанлари номзоди, Колумбия университетида халқаро муносабатлар бўйича магистр ва Колумбия коллежи бакалаври ҳисобланади деб хабар қилган Бугун сайти.

Дипломат маслаҳатчи мақомига эга АҚШ Ташқи ишлар хизматининг юқори мартабали ходими. У 2021 йилдан бери АҚШ Давлат департаменти Миллий мудофаа университети қошидаги Ахборот ва кибермакон коллежида мудирлик қилади. У аввал АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича бюроси ёрдамчиси ўринбосари лавозимида ишлаган. Ҳеник Марказий Осиё мамлакатларида жамоатчилик дипломатияси ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар учун масъул бўлган.