ШҲТнинг келаси учрашувида Эроннинг мажбуриятлари меморандуми имзоланади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i73926-ШҲТнинг_келаси_учрашувида_Эроннинг_мажбуриятлари_меморандуми_имзоланади
Ўзбекистон ТИВ вазири вазифасини бажарувчиси ШҲТга аъзо давлатларнинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган йиғилишида Эрон мажбуриятлари тўғриисдаги меморандум имзоланишини хабар қилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
июл 30, 2022 12:31 Asia/Tashkent
  • ШҲТнинг келаси учрашувида Эроннинг мажбуриятлари меморандуми имзоланади
    ШҲТнинг келаси учрашувида Эроннинг мажбуриятлари меморандуми имзоланади

Ўзбекистон ТИВ вазири вазифасини бажарувчиси ШҲТга аъзо давлатларнинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган йиғилишида Эрон мажбуриятлари тўғриисдаги меморандум имзоланишини хабар қилди.

Эрон телерадикокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Ўзбекистон ТИВ вазири вазифасини бажарувчиси Владимир Норов  Тошкент шаҳрида  бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар ТИВ раҳбарлари кенгашининг йиғилиши ортидан ички ва ташқи мухбирлар билан суҳбатида, Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган учрашувда Эрон Ислом республикасининг мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум имзоланиши режалаштиргган ва бу давлатнинг ШҲТга тўлақонли аъзо бўлишига йўл очади деб айтди.

ШҲТга аъзо давлатлар президентлари кенгаши мажлиси жорий йлнинг 15-16 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Хавфсизлик мақсадда ташкил этилган ва ундан кейин иқтисодий тенденцияларгадавом этган ШҲТ энг йирик ва нуфузли халқаро ташкилотлардан биридир ва унда Хавфизлик кенгашнинг 5 аъзосидан 2 таси ва дунёнинг ядровий кучларидан  4 таси қўшилган.