Тожикистон мудофаа вазири Ўзбекистонга борди
(last modified Wed, 10 Aug 2022 05:25:46 GMT )
август 10, 2022 10:25 Asia/Tashkent
  • Тожикистон мудофаа вазири Ўзбекистонга борди
    Тожикистон мудофаа вазири Ўзбекистонга борди

Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов бу мамлакат Мудофаа вазирлигида расмий ташриф билан келган Тожикистон мудофаа вазири Шерали Мирзо раҳбарлигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон ва Тожикистон мудофаа вазирлари учрашувида ҳамкорлик масалалари нафақат сиёсий, иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳаларда, балки мудофаа ва хавфсизлик соҳаларида ҳам мисли кўрилмаган босқичларга кўтарилгани таъкидланиб, мудофаа соҳасидаги ўзбек-тожик муносабатлари ҳолати, уларни кенгайтириш чоралари ҳамда минтақавий хавфсизлик масалалари муҳокама этилди.

Учрашувда Тожикистон ҳарбий хизматчиларини Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида таълим олишини ташкиллаштириш борасида қўшимча шартнома имзоланди.

Ёрлиқ