Шавкат Мирзиёев илк марта Саудия Арабистонига сафар қилади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i74390-Шавкат_Мирзиёев_илк_марта_Саудия_Арабистонига_сафар_қилади
Жорий йилнинг 17−18 август кунлари Ўзбекистон президенти Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга боради.
(last modified 2022-08-15T13:57:26+00:00 )
август 15, 2022 16:05 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев илк марта Саудия Арабистонига сафар қилади
    Шавкат Мирзиёев илк марта Саудия Арабистонига сафар қилади

Жорий йилнинг 17−18 август кунлари Ўзбекистон президенти Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга боради.

Хабарларга кўра, бу охирги 30 йил ичида Ўзбекистон давлат раҳбарининг илк ташрифидир.

Шавкат Мирзиёев ташрифи дастурига мувофиқ Жидда шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Уларда мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади. Алоҳида эътибор «яшил иқтисодиёт», юқори технологиялар ва рақамлаштириш, инновациялар, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаларига қаратилади.