Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти яна телефон орқали мулоқот қилдилар
Кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Икки давлат раҳарлари суҳбатида Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган. Олий даражадаги келишувларга мувофиқ ўзаро алоқалар ва сермаҳсул алмашинувлар юқори суръатда давом этаётгани қайд этилган.
Мирзиёев ва Эрдуған минтақавий масалаларга тўхталиб, август ойининг бошида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон ташқи ишлар, савдо ва транспорт вазирларининг учрашуви муваффақиятли ўтказилганидан мамнун эканини таъкидлаган. Ушбу форматдаги амалий ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги қайд этилган.
Ўзбекистон ва Туркия етакчилари, халқаро ва минтақавий тузилмалар, шу жумладан, Туркий давлатлар ташкилоти ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилган.