Азиз Воитов Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тайинланди
(last modified Mon, 29 Aug 2022 11:07:43 GMT )
август 29, 2022 16:07 Asia/Tashkent
  • Азиз Воитов Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тайинланди
    Азиз Воитов Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тайинланди

16 июлдан бери бўш турган қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига Азиз Воитовнинг номзодини маъқуллади. У бунга қадар инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Бугун 29 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, дея хабар берди Ўзбекистон  парламенти қуйи палата матбуот хизмати.

Унда халқ вакиллари Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига Азиз Воитов номзодини кўриб чиқиб, маъқуллашди. У мазкур лавозимда 16 июль куни бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига ўтказилган Жамшид Ходжаевнинг ўрнига атйинланди.

Маълумот учун, Азиз Воитов 1980 йилда туғилган, Тошкент молия институтини (2001 йилда) «Солиқ ва солиққа тортиш» мутахассислиги бўйича битирган ҳамда Олий ишбилармонлик мактабида (2010 йилда) «Бизнес бошқаруви» бўйича таҳсил олган.