Тошкентда ШҲТ ахборот хавфсизлиги бўйича илмий-эксперт форуми бошланди
(last modified Tue, 06 Sep 2022 08:52:51 GMT )
сентябр 06, 2022 13:52 Asia/Tashkent
  • Тошкентда ШҲТ ахборот хавфсизлиги бўйича илмий-эксперт форуми бошланди
    Тошкентда ШҲТ ахборот хавфсизлиги бўйича илмий-эксперт форуми бошланди

Тошкенда бошланган ШҲТ мамлакатлари экспертлари ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалаларини муҳокама қилинади.

Ўзбекистон пойтахти- Тошкентда Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти ахборот хавфсизлиги бўйича илмий-эксперт форуми иш бошлади.

Форус Ўзбекистон президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳамда ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказилмоқда. 

Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти ахборот хавфсизлиги бўйича илмий-эксперт форумининг хорижий иштирокчиларни онлайн улаш орқали гибрид форматда ташкил этилаётган ахборот хавфсизлиги масалалари бўйича мулоқотда ШҲТга аъзо давлатлар тегишли вазирликлари, идоралари, илмий-академик ва таҳлилий доиралари вакилларидан иборат 30 нафардан зиёд етакчи экспертлар жамланган.

Форумда қатнашаётганлар нуфузли таркиби рақамлаштириш соҳасидаги сўнгги тенденциялар ва ютуқларни муҳокама қилиш, ШҲТ маконида инсон ҳуқуқи ва ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш шароитида ахборот ва киберхавфсизлик соҳасидаги таҳдидларга қарши курашиш бўйича миллий тажрибани тақдим этиш имконини беради.

Форумни ўтказиш ташаббуси президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2021 йил 17 сентябрь куни ШҲТ Душанбе саммитида илгари сурилган эди.