Тошкент ва Душанбе поезд чипталари нархини 20 фоизга арзонлаштирилади
Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари «Душанбе-Тошкент-Душанбе» йўналишида қатновчи поезд чипталари нархини 20 фоизга пасайтиришга келишиб олди.
"Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ва «Роҳи оҳани Тожикистон» раҳбарияти ўртасидаги музокаралар чоғида «Душанбе-Тошкент-Душанбе» йўналишида қатновчи поезд чипталари нархини 20 фоизга пасайтиришга тегишли келишувлар тузилди.
«Ўзбекистон темир йўллари» хабарида «2022 йил 6 сентябрдан бошлаб 301/302-сонли Душанбе-Тошкент-Душанбе йўналишида қатновчи халқаро йўловчи поезди чиптаси нархига қўшимча 20 фоиз чегирма тақдим этилади», — таъкидлаган.
Ўзбекистон ва Тожикистон пойтахтлари ўртасидаги поезд жорий йилнинг 20 июнь куни йўлга қўйилган эди. У 10 та вагондан иборат: 4 та купе, 5 та плацкарт ва вагон-ресторан.
Тошкентдан Душанбегача бўлган темирйўл масофаси - 916 км. Поезд душанба куни Душанбедан жўнаб, Тошкентга сешанба куни соат 13:43 да етиб келади. Сешанба куни соат 16:15 да Тошкентдан жўнаб кетади ва чоршанба куни Душанбега етиб боради.
Плацкарт учун чипта нархи 340 670 сўм (тахминан 312 сомоний), купе - 417 040 сўм (тахминан 383 сомоний).