Тошкент давлати Ўзбекистон дипломатиясини яхшилантиришга ҳаракат қилмоқда.
Ўзбекистоннинг муваққат ва янги президенти вазифасининг ижрочиси Шавкат Мирзиёев бу мамлакат собиқ президенти Ислом Каримовни вафотидан кейин ушбу Марказий Осиё республкаси ташқи сиёсатларини яхшилантиришда янги ва қўшимча саъй ҳаракатларни бошлагани айтилмоқда.
Ўзбекистон прездиенти вазифасини ижрочиси Шавкат Мирзиёев Туркманистон президентини телефон орқали табриклади.
26 октябрь куни Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни Туркманистон мустақиллигининг 25 йиллик шонли санаси муносабати билан чин қалбдан самимий табриклаб, унга давлат раҳбари сифатидаги масъулиятли фаолиятига янги муваффақиятлар, дўст туркман халқига фаровонлик ва бардавом тараққиёт тилади.
Ўз навбатида, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов илиқ табриклар учун самимий миннатдорлик билдириб, биродар Ўзбекистон халқига тинчлик, осойишталик ва гуллаб-яшнашни тилаб қолди.
Суҳбат чоғида тарихан қисқа вақт ичида Туркманистон кенг кўламли социал-иқтисодий ислоҳотлар ва ижтимоий-сиёсий ўзгаришларнинг пухта ўйланган стратегиясини амалга оширгани туфайли истеъдодли ва меҳнатсевар туркман халқи фаровонлигини муттасил юксалтириш, маънавий янгиланиш, шунингдек, халқаро майдонда мамлакат нуфузини ошириш борасида салмоқли ютуқ ва марраларга эришгани таъкидланди.
Халқларимизни кўп асрлик самимий дўстлик ва қардошлик, яқин қўшничилик ришталари, муштарак анъана, урф-одат ва маданий қадриятлар боғлаб туради. Бу узоқ муддатли, кенг қамровли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтириш учун мустаҳкам ва барқарор асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарлари яқинда турли даражада ўтказилган икки томонлама учрашувлар доирасида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг устувор йўналишлари бўйича эришилган келишувлар ижроси қандай бораётгани хусусида фикр алмашдилар.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон билан Туркманистон дўст халқларимиз фаровонлиги, шунингдек, Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида кенг кўламли ўзаро ҳамкорликни ҳамда долзарб халқаро масалалар юзасидан амалий, ишончли ва очиқ мулоқотни изчил давом эттиришга тайёрлигини билдирдилар.
Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримов президентлиги замонида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги алоқалар Марказий Осиёнинг бошқа республиклари билан қиёсланганда анча яхшироқ бўлган эди. Аммо Шавкат Мирзиёвни бугунги кунда Марказий Осиёнинг бошқа барча республиклари билан алоқаларни мустаҳкамлашга ҳаракат қилаётгани яққол назарга ташланмоқда.
26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев ўртасида Қирғизистон томонининг ташаббуси билан телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кун. уз сайти хабар берган.
ЎзА хабарига кўра, давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари тўғрисида атрофлича фикр алмашиб, ўзаро муносабатларнинг бир қатор асосий йўналишларида ижобий ўзгаришлар юз бераётганини алоҳида қайд этдилар.
Мулоқот чоғида таъкидланганидек, Фарғона водийсининг чегарадош вилоятлари раҳбарлари ва кенг жамоатчилиги иштирокида Андижон ва Ўш шаҳарларида ўтган Ўзбекистон ҳамда Қирғизистоннинг нуфузли делегациялари учрашувлари кўп асрлик анъанавий дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарини, халқлар ўртасидаги ўзаро ишонч ва ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлди.
Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон — Қирғизистон давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича икки мамлакат ваколатли органлари биргаликда олиб бораётган ишларнинг муваффақиятли якунланишидан томонлар бирдек манфаатдор эканини таъкидладилар.
Давлат раҳбарлари томонларни қизиқтирган қатор минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарлари қардош халқларимиз фаровонлиги йўлида кўп қиррали ва узоқ муддатли муносабатларни, минтақамизда барқарорлик ва хавфсизликни янада мустаҳкамлаш мақсадида бундан буён ҳам турли даражадаги ўзаро алоқаларни давом эттириш ва рағбатлантиришга келишиб олдилар.
Шавкат Мирзиёевни ўзининг тожик, қирғиз, туркман ва қозоқ касбдошлари билан телефон орқали суҳбатлари ва бу мамлакатлари билан кўптомонлама алоқаларни кенгайтиришни таъкидлаётганини ҳам айни ушбу нуқтаи назар билан баҳолаш мумкин.