Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Афғонистон транспорт йўлаги бўйлаб биринчи поезд йўлга қўйилди
(last modified Tue, 20 Sep 2022 04:47:08 GMT )
сентябр 20, 2022 09:47 Asia/Tashkent
  • Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Афғонистон транспорт йўлаги бўйлаб биринчи поезд йўлга қўйилди
    Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Афғонистон транспорт йўлаги бўйлаб биринчи поезд йўлга қўйилди

«Қашқар – Ўш – Андижон – Ғалаба – Ҳайратон» янги транзит йўналиши бўйича контейнер поездини синовдан ўтказиш бошланди.

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти матбуот хизмати айни пайтда 12 дона 40 футлик контейнердан иборат биринчи поезд Ўзбекистон ҳудуди орқали ўтмоқда деб хабар қилди

Ўзбекистон бутун мамлакат бўйлаб ташиш учун 70 фоизлик чегирма бергани маълум бўлди. Бошқа иштирокчи давлатлар томонидан 50 фоизгача бўлган тариф имтиёзлари тақдим этилди.

Юк таркибига озиқ-овқат маҳсулотлари, маиший техника ва халқ хўжалиги эҳтиёжлари учун мўлжалланган маҳсулотлар кирди. Товарлар Хитой томони томонидан контейнерларга шакллантирилган ва Ўш вокзалида (Қирғизистон) контейнерлар Ўзбекистонга тегишли фиттинг платформаларига ортилган. Поезднинг сўнгги манзилига темирйўл орқали етиб келиши икки кундан кейин режалаштирилган деб хабар қилган Кун сайти.

«Хитой, Қирғизистон,  Ўзбекистон, Афғонистон» мултимодал йўлаги бўйлаб юк ташиш Қашқар (Хитой) темирйўл вокзалидан Ўш (Қирғизистон) темирйўл вокзалига автомобил орқали, сўнгра Ўзбекистон орқали темирйўл орқали «Мозори Шариф» (Афғонистон) станциясигача амалга оширилади.