ОТБ Ўзбекистонга 2,8 млрд доллар ажратади
Осиё тараққиёт банки ва Ўзбекистон 2,8 миллиард долларлик 27 та лойиҳани биргаликда амалга ошириш тўғрисида келишувга эришганини Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар берди.
Осиё тараққиёт банки томонидан ажратиладиган мазкур маблағлар 2022—2024 йилларга мўлжалланган суғурта операциялари бўйича ажратилади.
Ўзбекистон ва ОТБ ўртасида лойиҳаларнинг жорий портфели 3,7 миллиард долларлик 24 та лойиҳадан иборатлиги маълум қилинди.
Булар инфратузилмавий қурилиш, энергетика, уй-жой комунал хўжалиги, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги лойиҳалардир.
Бундан ташқари томонлар ўртасида ипотека бозори секторини ривожлантириш ва бюджетни қўллаб-қувватлашга қаратилган умумий қиймати 650 миллион долларлик 2 та лойиҳа бўйича музокаралар якунланди.
Мазкур лойиҳалар бўйича битимларни жорий йил охиригача имзолаш бўйича чора-тадбирлар кўришга келишиб олинди.