сентябр 21, 2022 10:21 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари тожик-қирғиз чегараси вазиятини муҳокама қилди
    Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари тожик-қирғиз чегараси вазиятини муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров телефон орқали суҳбатларида, бўлажак тадбирлар режаси ҳамда Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги кескинликларни кўриб чиқди.

Кеча 20 сентябрь куни  Шавкат Мирзиёев ва қирғизистонлик ҳамкасби Садир Жапаров билантелефон орқали мулоқот қилди.

Мирзиёев ва Жапаров тожик-қирғиз чегарасида яқинда юз берган фожиали воқеалар юзасидан фикр алмашдилар. Мирзиёев қурбон бўлганларнинг оилалари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди ҳамда вазиятнинг авж олишини тўхтатиш бўйича икки томонлама келишувларга эришилганини чин дилдан олқишлади.

Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида ўтказилган тадбирларнинг сермаҳсул якунларини муҳокама қилдилар.

Устувор йўналишлардаги кооперация лойиҳалари бўйича келишувларни рўёбга чиқариш, шу жумладан “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўлини қуриш лойиҳасини илгари суриш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Ёрлиқ