Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали суҳбатлашди
22 сентябрь куни Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Суҳбатда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Мирзиёев ва Бердимуҳаммедов шунингдек бўлажак олий даражадаги учрашувлар кенг қамровли кун тартибини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиб, ўзаро савдони кўпайтириш, саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалигида кооперацияни чуқурлаштириш, маданий-гуманитар алмашинув дастурини кенгайтириш учун мавжуд имкониятлар қайд этдилар.
Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарлари минтақавий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан ҳам фикр алмашди. Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти Самарқанд саммити натижалари юксак баҳоланди.