сентябр 24, 2022 08:59 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва АҚШ Афғонистон йўналишида икки томонлама ҳамкорликларини оширади
    Ўзбекистон ва АҚШ Афғонистон йўналишида икки томонлама ҳамкорликларини оширади

Владимир Норовнинг АҚШ Давлат департаменти Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Вест Нью-Йоркда Афғонистон йўналишидаги ўзбек-афғон ҳамкорлиги юзасидан фикр алмашди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Владимир Норов, АҚШ Давлат департаменти Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Вест ҳамда АҚШнинг Афғон аёллари, қизлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Рина Амери Нью-Йоркда Афғонистон йўналишидаги ўзбек-афғон ҳамкорлигини муҳокама қилдилар.

Хабарга кўра, Афғонистонда узоқ муддатли тинчликка эришиш, унинг иқтисодиётини тиклаш, ушбу мамлакатда мураккаб ижтимоий-гуманитар вазиятни ҳал этишга кўмаклашиш бўйича Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигини кенгайтириш ҳам кўриб чиқилди.

АҚШ махсус вакиллари таъкидлашича, жорий йил июль ойида Тошкентда бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференция мазкур давлатдаги вазиятни йўлга солиш борасида жаҳон ҳамжамияти изчил ёндашувларини ишлаб чиқиш учун платформа яратди.

Афғонистон халқини қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни жадаллаштириш ва тизимлаштириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди. Термиз шаҳрида ташкил этилган Афғонистонга гуманитар ёрдам етказиб бериш учун кўп тармоқли транспорт-логистика хаби имкониятларидан фойдаланиш муҳимлиги билдирилди.

Ёрлиқ