сентябр 26, 2022 09:32 Asia/Tashkent
  • Польшадан кейин Литва ҳам ўзбекистонлик юк ташувчиларга виза тартибини соддалаштирмоқчи
    Польшадан кейин Литва ҳам ўзбекистонлик юк ташувчиларга виза тартибини соддалаштирмоқчи

Ўзбекистон Транспорт вазирлигида Литва Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси вакиллари билан учрашувда Ўзбекистон ва Латвия халқаро автомобиль ташувлари масалалари бўйича қўшма комиссия йиғилиши ўтказилиши таъкидланди.

Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов ҳамда Литва ташқи ишлар вазири ўринбосари Мантас Адоменас бошчилигида бўлиб ўтган учрашувда транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон ва Литви расимйлари учрашувида,жорий йил якунига қадар халқаро автомобиль ташувлари масалалари бўйича қўшма комиссия йиғилишини ўтказишга, 2023 йил биринчи ярмида Литва транспорт ва коммуникация вазирининг Тошкентга ташрифини ташкил этишга келишиб олинди.

Икки мамлакат расмийлари миллий ташувчиларга виза тартибини соддалаштириш билан боғлиқ масалалар хусусида фикр алмашди. Бўлиб ўтган мулоқот натижасида муҳокама қилинган ҳамкорлик йўналишлари доирасида келгусида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.

Ёрлиқ