Ўзбекистонликлар транспорт соҳасига сармоя киритиш мақсадида Эроннинг шаҳид Ражоий портига таширф буюрди
(last modified Tue, 22 Apr 2025 13:06:32 GMT )
апрел 22, 2025 18:06 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонликлар транспорт соҳасига сармоя киритиш мақсадида Эроннинг шаҳид Ражоий портига таширф буюрди
    Ўзбекистонликлар транспорт соҳасига сармоя киритиш мақсадида Эроннинг шаҳид Ражоий портига таширф буюрди

Ўзбекистон Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари, 3 кишилик делегациясига бошчилик қилиб, транспорт соҳасига сармоя кириш мақсадида жорий ҳижрий йил -1404 /21 мартидан бери/ биринчи хориижй меҳмон гуруҳи сифатида Эроннинг шаҳид Ражоий портига ташриф буюрди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  Эроннинг Ҳурмузгон портлар  ва денгиз ишлари бош бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилишича, куни кеча Ўзбекистон респубилкаси Транспорт вазирининг ўринбосари Маманбий Умаров бошчилигидаги 3 кишилик делегация Эроннинг Шаҳид Ражиой портининг турли қисмаларига ташриф буюриб, порт инфратузилмаси ва инвестициялари ушбу портнинг эксплуатацияси ва тижорат имкониятлари билан танишди.

Халқаро алоқалар ва логистика департаменти директори ўринбосари ва Транспгорт вазирлигига қарашли логистика тадқиқотлари маркази директори  ўринбосари иштирок этган бу ташрифида шунингдек Эроннинг шаҳид Ражоий портмнинг имуониятлари билан танишишдан ташқари, порт менежарлари билан Ўзбекистон компанияларининг порт логистика марказларини ташкил этишга сармоя киритиш имкоинятларини ўрганиш бўйича музокаралар олиб борилди.

Логистика  қувватлари, контейнер терминаллари, темир йўл қувватлари ва ривожланиш режалари Ўзбекистон делегацияси ташриф буюрган энг муҳим йўналишаридан бўлди.

Эроннинг энг йирик савдо портида икки томонлама транспорт ва транзит ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган Ҳурмузгон портлари ва денгиз ишлари бош директори Ҳусейн Аббоснажод билан учрашиб ушбу 3 кишиилк  Ўзбекистон делегацияси режаларининг яна бир қисми бўлди.

Эроннинг Ҳурмузгон вилояти темир йўли ҳам бевосита шаҳид Ражоий портига бўлганлиги сабабли Ўзбекистонга барча турдаги транзит экспорт ва импорт юкларни ташишда жуда муҳим рол ўйнайди.