сентябр 27, 2022 14:23 Asia/Tashkent
  • Тошкентда маданий анъаналар ва миллий таомларнинг ёрқин фестивали ўтказилди
    Тошкентда маданий анъаналар ва миллий таомларнинг ёрқин фестивали ўтказилди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек номидаги Марказий боғда Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар иштирокида XVIII маданий анъаналар ва миллий таомлар фестивали ўтказилди.

Тошкентда  маданий анъаналар ва миллий таомларнинг ёрқин фестивалида 28 хорижий давлат элчихоналари вакиллари жумладан Афғонистон, Озарбайжон республикаси , Миср, Беларусь, Германия, Грузия, Ҳиндистон, Италия, Индонезия, Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Кувайт, Қирғизистон, Қозоғистон, Малайзия, БАА, Фаластин, Россия, Руминия, Тожикистон, Туркия, Ўмон, Чехия, Европа Иттифоқи давлатлари қатаншиб,  ўзларининг бой миллий ранг-баранглигини намойиш этди. Шунингдек, БМТ, ЕТТБ, бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам фаоллик кўрсатди.

Мазкур тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси 2000 йилдан буён анаъанавий Маданий анъаналар ва миллий таомлар фестивалини ўтказиб келаётгани, унда  Ўзбекистонда фаолият юритаётган элчихоналар ходимлари ўзларининг кулинарлик маҳоратини намойиш этиш имкониятига эга бўлаётгани қайд этилди.

Ёрлиқ