Ўзбекистонда яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ тақиқланиши мумкин
Ўзбекистон республикасида ён шажара бўйича қариндошлар ўртасидаги никоҳни тақиқлаш таклиф қилинмоқда.
Ўзбекистон оила кодексига ўзгартириш оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан тайёрланган қонун лойиҳасида Ўзбекистоннинг оила кодексида ён шажара бўйича қариндошлар ўртасидаги никоҳни тақиқлаш таклиф этилмоқда. 2021 йилнинг иккинчи ярмида республика бўйича жами 1210 та яқин қариндошлар (529 та — холавачча, 307 та — тоғавачча, 178 та — амакивачча, 196 та — аммавачча) ўртасида никоҳ ҳолатлари қайд қилинган.
Мамлакат оила кодексига асосан, ака-ука, опа-сингил, уларнинг болалари, ота-онанинг ака-ука ва опа-сингиллари ҳамда уларнинг болалари, бобо ва бувиларнинг ака-ука ҳамда опа-сингиллари ва уларнинг болалари ва шунга ўхшашлар ён шажара бўйича қариндошлар ҳисобланади.
Ўтган 2021 йил июль-декабрь ойларида республика бўйича жами 1210 та яқин қариндошлар (529 та — холавачча, 307 та — тоғавачча, 178 та — амакивачча, 196 та — аммавачча) ўртасида никоҳ ҳолатлари қайд қилинган. Ҳудудлар кесимида қариндошлар ўртасида тузилган никоҳларнинг ярмидан кўпроғи 59 фоизи иккита вилоят: Сурхондарё (343 та) ва Қашқадарё (371 та) вилоятларига тўғри келади. Туғилаётган болалар таркибида ногирон, жумладан, 1 ёшгача туғма аномалиялар, деформация ва хромосом бузилишларга учраган болалар улуши ортмоқда.