Ампутант футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон бронза медални қўлга киритди
октябр 10, 2022 09:08 Asia/Tashkent
Туркия мамлакатида ўтказилаётган ампутант футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси бронза медалини қўлга киритди.
Ўзбекистон Спортни ривожлантириш вазирлиги кеча Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги 3-ўрин учун бўлиб ўтган баҳсда Гаити терма жамоасини 4:2 ҳисобида мағлуб этган.
Ўзбекистонлик вакиллар учинчи ўрин учун баҳсда Гаити терма жамоасини 4:2 ҳисобида мағлуб этган.
Футбол бўйича Ўзбекистон амутантлар термаси бунга қадар жаҳон чемпионатида учта олтин (2007, 2010, 2012), битта кумуш (1998) ва иккита бронза (1991, 2002) медалига эга чиққан.
Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси бугун соат 19:00 да Ватанига қайтиб келади.