октябр 15, 2022 10:38 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Россия” саммитида иштирок этди
    Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Россия” саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев 14 октябр куни Остона шаҳрида “Марказий Осиё – Россия” саммитида иштирок этди.

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин, Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон Республикаси президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам қатнашди.

Марказий Осиё ва Россия” форматидаги ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Мирзиёев минтақавий шерикликни кучайтириш мақсадида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика ва маданий-гуманитар соҳалардаги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги алоқаларни янада юқори босқичга олиб чиқишга қаратилган ташаббусларни таъкиадлади.

Ёрлиқ