октябр 20, 2022 11:03 Asia/Tashkent
  • Душанбеда Ўзбекистон ва Тожикистон  Бош прокурорларининг учрашуви бўлиб ўтди
    Душанбеда Ўзбекистон ва Тожикистон Бош прокурорларининг учрашуви бўлиб ўтди

Кеча Душанбе шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон бош прокурорларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Кеча 19 октябрь куни Тожикистон бош прокурори таклифига биноан Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги Ўзбекистон бош прокуратура делегацияси Душанбега борди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев ва Тожикистон бош прокурори Юсуф Аҳмадзода Рахмон ўртасида учрашув бўлиб ўтган.

Конструктив мулоқот давомида томонлар идоралараро муносабатлар, шунингдек икки давлат чегара олди ҳудудлари прокуратуралари ўртасидаги ҳуқуқий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилинган.

Бундан ташқари Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевўзаро  манфаатли шериклик тамойилларига асосланган Ўзбекистон ва Тожикистон прокуратура органлари ўртасидаги самарали ҳамкорлик ижобий динамика касб этаётганлигини таъкидлаб, 2022-2023 йилларга мўъжалланган бош прокуратуралар ўртасидаги ҳамкорлик дастури бунга яққол мисол бўлишини айтиб ўтган.

Учрашув конструктив мулоқот, ўзаро тушуниш, ишчанлик ва дўстона руҳда бўлиб ўтган, унинг якунида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришни давом эттиришга тайёр эканлигини билдирган.

Ёрлиқ