октябр 27, 2022 13:22 Asia/Tashkent
  • Самарқанд шаҳрида МДҲ парламентларининг кузги сессияси ўтказилмоқда
    Самарқанд шаҳрида МДҲ парламентларининг кузги сессияси ўтказилмоқда

Самарқанд шаҳрида МДҲ Парламентлараро Aссамблеяси кузги сессиясининг тадбирлари бошланди.

Самарқанд шаҳрида бошланган тадбирларда МДҲ ПAга аъзо давлатларнинг парламент делегациялари раҳбарлари ва аъзолари, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари, олимлар ҳамда экспертлар иштирок этмоқда.

 Самарқанд шаҳрида МДҲ парламентларининг кузги сессияси ишини Ассамблеянинг маданият, ахборот, туризм ва спорт, аграр сиёсат, табиий ресурслар ва экология, сиёсий масалалар ва халқаро ҳамкорлик бўйича доимий қўмиталарининг мажлислари очиб берди.

Ҳамдўстлик мамлакатларининг ёш парламентлари аъзолари МДҲ иштирокчи давлатлари Ёшлар парламентлараро ассамблеяси мажлисига тўпланади.

Бундан ташқари МДҲ ПА Кенгашининг мажлиси ҳам бўлиб ўтади. Парламент делегациялари раҳбарлари ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилади. Унда 2022 йилда ўтказиладиган тадбирлар якунлари сарҳисоб қилиниб, МДҲ ҳудудида сайлов кампаниялари мониторинги тўғрисидаги ахборотни эшитади.

Ёрлиқ