Ўзбекистон бу давлатда Эрон дронлари ишлаб чиқарилганини рад этди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бу мамлакатда Эрон дронлари ишлаб чиқарилгани ҳақидаги баёнотларни рад этиб баёнот берди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнот эълон қилар экан, бу мамлакатда Эрон дронларининг ишлаб чиқарилиши ҳақидаги баёнотларни рад этди.
Шундан келиб чиқиб, интернетда украиналик журналист ва блогер Дмитрий Гордоннинг сионистик режим тадбиркорларидан бири Леонид Нозлин билан видео интервюси эълон қилинган бўлиб, унда Эроннинг учувчисиз учоқларини Ўзбекистонда йиғилгани ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқалди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида қўшимча қилди:Биз эълон қиламизки, Ўзбекистон Эрон Ислом Республикаси билан ҳарбий-техник соҳада ҳамкорлик қилмаган ва ўз тупроғида Эрон ҳарбий техникасини ишлаб чиқармайди.
Бундан ташқари, шу пайтгача на Украина томонидан, на бошқа хорижий шериклардан Эрон дронларини йиғиш деб аталадиган нарса бўйича расмий сўров келиб тушмаган.
Якунда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги шундай деди:Шуларни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Украина расмий органларидан Украина оммавий ахборот воситалари томонидан Ўзбекистон ҳақида икки томонлама муносабатларга путур етказиши мумкин бўлган бундай асоссиз айбловлар ва бошқа ишончсиз хабарлар эълон қилинишига йўл қўймаслик учун тегишли чоралар кўришни сўрайди.