Ўзбекистон ва Қирғизистон Андижон сув омборини биргаликда бошқарадилар
(last modified Fri, 04 Nov 2022 09:02:09 GMT )
ноябр 04, 2022 14:02 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон Андижон сув омборини биргаликда бошқарадилар
    Ўзбекистон ва Қирғизистон Андижон сув омборини биргаликда бошқарадилар

Ўзбекистон ва Қирғизистон ТИВ раҳарлари икки давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги шартнома ва Андижон (Кампиробод) сув омборини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни имзолади.

Кеча Бишкекда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов ва Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев бир нечта халқаро келишувларни имзолади.

Норов ва Кулубаев Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги шартнома ва Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисида битим тузган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги ва Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув ресурслари хизмати ўртасида сув хўжалиги масалалари бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим ва бошқалар ҳам имзоланган.

Норов ва Жапаров

 

Бундан ташқари Владимир  Норов Бишкек шаҳрида  Қирғизистон Республикаси президенти Садир Жапаров билан учрашиб мулоқот қилди.

Учрашув давомида икки мамлакат алоқалари Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарларининг конструктив ва ишончли мулоқоти асносида стратегик шериклик руҳида ижобий суръатларда ривожланаётгани қайд этилди.