Қозоғистонда содир бўлган 4,5 балли зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i77018-Қозоғистонда_содир_бўлган_4_5_балли_зилзила_Ўзбекистонда_ҳам_сезилди
Қозоғистонда 5 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 05:08 да содир бўлди зилзила Ўзбекистон ҳудуди ҳам сезилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
ноябр 05, 2022 13:05 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда содир бўлган 4,5 балли зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
    Қозоғистонда содир бўлган 4,5 балли зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

Қозоғистонда 5 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 05:08 да содир бўлди зилзила Ўзбекистон ҳудуди ҳам сезилди.

Зилзила координаталари: 41,56 градус шимолий кенглик; 68,93 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,5. Чуқурлик 15 километр. Зилзила эписентри Тошкентдан 41 километр шимолий-ғарбда бўлган.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

Тошкент шаҳрида 4 балл, 41 километр;

Тошкент вилоятида 3 балл, 68 километр;

Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 120 километр.

Бундан олдин Наманган вилояти Уйчи туманида 4 ноябрь зилзила содир бўлгани хабар қилинганди. Ҳамда  Наманган вилояти Чуст туманида 3,5 магнитудали зилзила содир бўлганди.