Ўзбекистон афғонистонлик инвесторларини жалб қилишга ҳаракат қилмоқда
(last modified Sat, 12 Nov 2022 09:01:37 GMT )
ноябр 12, 2022 14:01 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон афғонистонлик инвесторларини жалб қилишга ҳаракат қилмоқда
    Ўзбекистон афғонистонлик инвесторларини жалб қилишга ҳаракат қилмоқда

Ўзбекистон давлати афғонистонлик сармоядорларни жалб қилиш учун махсус қулайликлар яратди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Афғонистоннинг Балх вилоятидаги Ҳайратон порт шаҳри билан умумий чегарасида бир неча қадам нарида савдо маркази очилди.

Ўзбекистон ҳукумат фармойишига асосан Афғонистон фуқаролари Ўзбекистон ҳудудига визасиз киришлари ва бу бозорнинг савдо ҳудудида  10 кун қолишлари мумкин.

Ўзбекистон ҳукумати бу марказга сармоя киритган тадбиркорлар учун солиқ ва божхона тўловларнии енгиллаштириш бўйича алоҳида чора-тадбирлар кўрди шунингдек ташриф буюрувчилар учун дам олиш маскани ҳам барпо этилган.

Мазкур марказ "Дўстлик кўприги" номи билан машҳур бўлган Афғонистон ва Ўзбекистонни боғловчи кўприкдан бир неча қадам нарида жойлашган.

Афғонистон фуқаролари бу марказдан харид қилиш, савдо қилиш ва ташриф буюриш мақсадида Ўзбекистон ҳудудига киришлари мумкин, бироқ улар Тирмиз шаҳри ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига кириш ҳуқуқига эга эмаслар.

Сўнгги йилларда Афғонистода уруш авж олган ва хавфсизлик кучайиб борганидан сўнг Афғонистоннинг шимолий вилоятларидаги аксарият тадбиркорлар ва инвесторлар ўз маблағларини Ўзбекистонга ўтказган. Айни пайтда Ўзбекистоннинг турли шаҳарларида ўнлаб афғонистонлик тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш корхоналари бор ва Афғонистондаги фаоилятини тўхтатган.

Афғонистон савдо-саноат палатаси жорий йилнинг май ойида эълон қилганидек ўтган йили 1800 нафар афғонистоник тадбиркорлари ўз капитали Афғонистондан Ўзбекистон ва Туркияга ўтказган.

Ўзбекистон республикаси, Туркия, БАА, Эрон ислом республикаси ва Қозоғистон давлатлари афғонистонлик тадбиркорлари миграциясининг  асосий йўналишлари ҳисобланади.