Шавкат Мирзиёевнинг қизи янги лавозимга тайинланди
ноябр 15, 2022 10:22 Asia/Tashkent
Шавкат Мирзиёев фармойиши билан унинг қизи- Саида Мирзиёева Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири лавозимига тайинланди.
Мазкур шўъба янгидан тузилган бўлиб, Президент Шавкат Ммрзиёев Администрацияси раҳбарининг жамоатчилик фикрини ўрганиш ва ахборот сиёсати учун масъул ўринбосари тизими таркибига киради.
Саида Мирзиёева ижтимоий соҳа, маданият ва таълим соҳаларидаги ислоҳотлар ижросининг боришини ҳам назорат қилади.
Саида Мирзиёева Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети битирувчиси, Тошкент давлат юридик университети, Ломоносов номидаги Москва давлат университети магистри, иқтисодиёт фанлари номзоди.
Ёрлиқ