Тошкентда Шавкат Мирзиёев ва Европа комиссияси Вице-президентининг учрашуви бўлиб ўтди
(last modified Sat, 19 Nov 2022 05:37:35 GMT )
ноябр 19, 2022 10:37 Asia/Tashkent
  • Тошкентда Шавкат Мирзиёев ва Европа комиссияси Вице-президентининг учрашуви бўли ўтди
    Тошкентда Шавкат Мирзиёев ва Европа комиссияси Вице-президентининг учрашуви бўли ўтди

Кеча Ўзбекистон президенти мамлакатга ташриф буюрган Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Европа комиссияси Вице-президенти Жозеп Боррелни қабул қилди.

Мирзиёев ва Боррел учрашувида. пандемиядан кейинги даврда жадал иқтисодий тикланиш ва минтақалараро ўзаро боғлиқликни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон билан ЕИ ўртасидаги шерикликни янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз,  17-18 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтган «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» форматидаги вазирлар учрашуви ҳамда «Барқарор ривожланиш учун глобал дарвоза» мавзуидаги ўзаро боғлиқлик бўйича халқаро конференциясининг сермаҳсул якунлари юксак баҳоланди. Давлат раҳбари Европа дипломатияси раҳбарига ушбу муҳим тадбирларни қўллаб-қувватлагани ва уларда шахсан иштирок этгани учун миннатдорлик билдирди.

Жозеп Боррель, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги сиёсатини олқишлади ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари бу борада катта муваффақиятларга эришганини таъкидлади. Евроиттифоқ бундан буён ҳам минтақа давлатлари билан сиёсат, савдо, инвестиция, рақамлаштириш, иқлим ўзгариши ва атроф-муҳи, фан ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш ниятида.

Бундан ташқари, минтақавий ва халқаро хавфсизликнинг долзарб муаммолари муҳокама қилинар экан, Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорликка, шу жумладан Афғонистондаги вазиятнинг ривожига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув сўнггида Самарқанддаги конференция якунлари бўйича қўшма «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тез фурсатда имзолашга келишиб олинди.