ноябр 23, 2022 11:01 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Хитой Афғонистонга ёрдам кўрсатишни режалаштирмоқда
    Ўзбекистон ва Хитой Афғонистонга ёрдам кўрсатишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистон бўйича махсус вакили Юэ Сяоюн билан музокараларида Афғонистона ёрдам кўрсатиш масаласини муҳокма қилди.

Ўзбекистон ва Хитой расмийлари  суҳбат чоғида икки мамлакатнинг Афғонистон инқирозини тинч йўл билан тартибга солиш, мамлакатга тез орада гуманитар ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатиш бўйича саъй-ҳаракатлари юзасидан фикр алмашишган.

ХХР ТИВ вакили Ўзбекистон раҳбариятининг Ўзбекистон ваХитой мулоқотини, шу жумладан Афғонистон йўналишидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш сиёсатини юқори баҳолаган.

Иргашев ва Сяоюн Афғонистондаги кескин ижтимоий-гуманитар инқирозни бартараф этиш, бу ерда мустаҳкам тинчлик ва барқарорликни ўрнатишга кўмаклашиш фақат ушбу давлат янги ҳукуматига нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг муштарак ёндошувларини ишлаб чиқиш асосидагина амалга оширилиши мумкинлигини қайд этишди.

Учрашувда Афғонистон ҳудудида энергетика ва транспорт-логистика соҳасида турли инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш муҳимлиги ҳам таъкидланди.

Ёрлиқ