декабр 03, 2022 10:50 Asia/Tashkent
  • Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши қиймати 6 миллиард АҚШ доллар бўлади
    Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши қиймати 6 миллиард АҚШ доллар бўлади

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлининг қурилиши яқин орада қурилиш ишлари бошланишини хабар қилди.

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаровнинг Токиода ўтказилган Марказий Осиё инвестиция форумидаги нутқида  Марказий Осиёнинг жаҳон бозоридаги ўрни кундан-кунга мустаҳкамланмоқда деб таъкидлади.

Ў сўзларининг бошқа қисмида, «Савдо йўллари ва товарларни етказиб бериш занжирлари минтақага кўчмоқда», — дейди айтди.

Унга кўра, бугунги кунда Марказий Осиё орқали ўтадиган қуруқлик ва темир йўл йўллари жозибадор бўлиб, Ғарб давлатларига юкларни етказиб бериш арзон ва тезлашмоқда.

«Мана шундай шароитда Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Қирғизистон учун янги имкониятлар очилмоқда. Ривожланишнинг янги босқичига эришиш учун инфратузилмавий интеграцияни амалга ошириш керак. Биз каби денгизга чиқиш имконияти йўқ давлатлар учун автомобил ва темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш зарур. Бизни бошқа давлатлар билан боғлайдиган ва иқтисодиётимизни глобал таъминот занжирига интеграциялаш имконини берадиган янги темир йўл йўналишлари керак. Шундай қилиб, яқин келажакда Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошланади, унинг қиймати ҳозирда 6 миллиард АҚШ долларига баҳоланмоқда», — деди у.

Ёрлиқ