Жаҳон банки Ўзбекистонга қарийб $1 млрд қарз беради
(last modified Mon, 19 Dec 2022 05:22:00 GMT )
декабр 19, 2022 10:22 Asia/Tashkent
  • Жаҳон банки Ўзбекистонга қарийб $1 млрд қарз беради
    Жаҳон банки Ўзбекистонга қарийб $1 млрд қарз беради

Стратегик ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистонга $470 млн имтиёзли ва $480 млн қийматдаги ЖБнинг паст ставкали кредитлари маблағлар Халқаро тараққиёт ассоциацияси ва Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 12 йилдан 34 йилгача муддатга берилади.

ЖБ тараққиёт сиёсатини қўллаб-қувватлаш операцияси қолабида Ўзбекистонга молиявий маблағлар тақдим этишни маъқуллади. 

 Ўзбекистон ҳукуматига стратегик ислоҳотларни амалга оширишда, жумладан, хусусий секторга йўналтирилган инклюзив иқтисодиёт қуриш, бозор институтларини ривожлантириш ва барча фуқаролар иқтисодий ўсишнинг натижаларидан фойдаланишлари учун тенг имкониятларни таъминлаш бўйича кўмак кўрсатилади.

Жаҳон Банкининг Ўзбекистон ҳукуматига ёрдами молиявий пакет шаклида тақдим этилади. Бу тавкалар 470 миллион АҚШ доллари қийматидаги имтиёзли кредитлар ва 480 миллион АҚШ доллари қийматидаги паст ставкали кредитларни ташкил этади.

Маблағлар Жаҳон банки тизимидаги кредит ташкилотлари — Халқаро тараққиёт ассоциацияси (ХТА) ва Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ) томонидан берилади. Бунда ХТА учта кредит, ХТТБ эса паст фоиз ставка билан қарз маблағларини 12 йилдан 34 йилгача муддатга тақдим этади.