Абдулла Арипов ва Михаил Мишустин телефон орқали суҳбатлашди
декабр 24, 2022 12:33 Asia/Tashkent
Кеча Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Россия Федерацияси ҳукумати раҳбари Михаил Мишустин телефон орқали мулоқот қилди.
Арипов ва Мишустин мулоқоти давомида Ўзбекистон ва Россия савдо-иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди ва турли соҳаларда йирик қўшма лойиҳаларни амалга оширишга ёндашувлар солиштирилди.
Суҳбатда транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Бундан ташқари, Абдулла Арипов ва Михаил Мишустин кириб келаётган янги 2023 йил муносабати билан бир-бирини табриклади.
Ёрлиқ