Тошкент -Олмаота самолёти бортидаги кучли турбулентлик сабаб 7 нафар йўловчи жароҳат олди
Январ 03, 2023 10:32 Asia/Tashkent
-
Тошкент -Олмаота самолёти бортидаги кучли турбулентлик сабаб 7 нафар йўловчи жароҳат олди
Кеча Тошкентдан Олмаотага учган самолёт кучли турбулентлик ҳудудига тушиб қолганида 7 киши жароҳат олди.
Минтақа ОАВларининг хабар қилишича, дастлабки маълумотларга кўра, етти нафар йўловчи турли тан жароҳатлари олган. Самолёт 16:45 да Олмаота шаҳрига қўнган. Рейс экипажи йўловчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган.
Самолёт маҳаллий вақт билан 14:35 да ҳавога кўтарилган.
Авиакомпания рейс йўловчиларига ҳар томонлама ёрдам беради. Шунингдек, воқеа ваколатли органлар томонидан текширилади.
Ёрлиқ