Ўзбекистон: Толибон айрим қарорларни қайта кўриб чиқиши зарур
Ўзбекистон ТИВ Толибон ҳаракатининг барча афғон аёлларини давлат ва хусусий университет ҳамда олий ўқув юртларида ўқишини тақиқлаш ҳақидаги қарорини чуқур ташвиш билан қабул қилинганини маълум қилди.
Тошкент давлати афғон халқининг тинч ва фаровон келажакни барпо этиш йўлидаги интилишларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатъият белгиси сифатида Афғонистонда аёлларнинг таълим олишига қўйилган тақиқни бекор қилиш керак деб ҳисоблайди деб келтирилган Ўзбекистон ТИВ баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Толибон ҳаракати шариат қонунлари бўйича жазо амалиётини тиклагани, Толибон аёлларнинг Афғонистон ОТМларида ўқиши нима сабабдан тақиқланганини , аёлларга нодавлат ташкилотларда ишлашни тақиқлагани ҳақида маълум этилганди.