Тошкентда Ўзбекистон ва Россия ишбилармонлик доиралари бизнес-форуми бўлиб ўтди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i7924-Тошкентда_Ўзбекистон_ва_Россия_ишбилармонлик_доиралари_бизнес_форуми_бўлиб_ўтди
Тошкентда Ўзбекистон ва Россия ишбилармонлик доиралари бизнес-форуми бўлиб ўтди
(last modified 2018-08-22T13:18:17+00:00 )
ноябр 03, 2016 09:39 Asia/Tashkent
  • Тошкентда Ўзбекистон ва Россия ишбилармонлик доиралари бизнес-форуми бўлиб ўтди

Тошкентда Ўзбекистон ва Россия ишбилармонлик доиралари бизнес-форуми бўлиб ўтди

Тошкентда Россия-Ўзбекистон ва Ўзбекистон-Россия Ишбилармонлик кенгашлари ўртасида ҳамкорлик ҳақида меморандум имзоланди, деб ёзадиUzDaily. 

Ҳужжат Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Жанубий Урал Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда ташкил этилган Ўзбекистон-Россия бизнес-форуми якунларига кўра имзоланди.

Тадбирда 20 га яқин Россия ва 90 дан ортиқ Ўзбекистон компаниялари қатнашди. Форум чоғида иштирокчилар икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Тадбир якунларига кўра, Россия-Ўзбекистон ва Ўзбекистон-Россия Ишбилармонлик кенгашлари ўртасида ҳамкорлик ҳақида меморандум ҳамда «Сабо Ҳамкор» МЧЖ ва «Прайд» МЧЖ ўртасида Andijon Pride Impex Россия-Ўзбекистон қўшма корхонасини тузиш ҳақида таъсис шартномаси имзоланди.