Январ 14, 2023 12:48 Asia/Tashkent
  • ЖССТ бутун дунё ва айниқса Ўзбекистонда Ҳиндистон дорисини фойдаланишдан огоҳлантирди
    ЖССТ бутун дунё ва айниқса Ўзбекистонда Ҳиндистон дорисини фойдаланишдан огоҳлантирди

ЖССТ Ўзбекистонда болаларучун иккта ҳинд йўтал сириопида фойдлааншидан огоҳлантриди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти “Док-1 Макс” ва “Амбронол” дорилари бўйича халқаро огоҳлантириш билан чиқди. Ташкилот барчани этиленгликолдан огоҳликка чақирмоқда. Ўзбекистон уч ой ичида шу моддадан оммавий заҳарланиш кузатилган учинчи давлат бўлди. Сабаби, тергов версиясига кўра, четдан кирган дорилар тайинли текширилмаган деб хабар қилган Кун сайти..

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кеча, 11 январ куни “Док-1 Макс” ва “Амбронол” сироплари бўйича халқаро огоҳлантириш маълум қилди. “Док-1 Макс” препарати Ўзбекистонда камида 20 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

ЖССТнинг билдиришича, ташкилот Ўзбекистондан тегишли хабарномани 22 декабр куни олган. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтказган текширувлар ҳар иккала дори воситаси таркибида мумкин бўлмаган миқдордаги этиленгликол ва/ёки диэтиленгликол моддалари борлигини кўрсатган.

ЖССТ бу дорилар бошқа мамлакатларда ҳам расман сотилаётган ёки норасмий бозорлар орқали кириб борган бўлиши мумкинлигини таъкидлаб, дунё миқёсида соғлиқни сақлаш бўйича барча регуляторларни мазкур дорилар айланмасининг олдини олишга чақирган. Бу дорилар сотуви аниқланган мамлакатлардан бу ҳақда ЖССТга хабар бериш сўралмоқда.

Ёрлиқ