Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Россия иштирокида янги транспорт коридорини яратади
(last modified Thu, 19 Jan 2023 10:35:36 GMT )
Январ 19, 2023 15:35 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Россия иштирокида янги транспорт коридорини яратади
    Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Россия иштирокида янги транспорт коридорини яратади

Россиянинг Астрахан шаҳрида 4 давлат -Қирғизистон, Ўзбекистон, Россия ва Туркманистон вакиллари иштирокида янги мултьтимодал транспорт йўналишни яратиш масаласини муҳокама қилдилар.

Йиғилишда томонлар Каспий денгизида мунтазам кема қатновини йўлга қўйиш билан боғлиқ ташкилий масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Астрахан вилояти ҳукумати вакили Денис Афанасьев шунингдек денгиз юкларини ташиш бу лойиҳада иштирок этаётган барча мамлакатларнинг иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади деб изоҳлади.

У сўзларининг бошқа қисмида, янги транспорт йўлагининг қуруқлик қисми Қирғизистондан бошланиб, Ўзбекистон ва Туркманистон ҳудудлари орқали ўтиб Туркманбоши халқаро порти орқали Россияга етиб боради сўнгра Россия портлари орқали тақсимланади деб қўшимча қилди.

Туркманистон " кемачилик компанияси" раиси ўринбосари Бойсаийдов ҳам Туркманистон ҳукумати ҳамкорликдан манфаатдор ва юк ташиш компанияларини Астарахн-Туркманбоши йўналишида юк ташишни кўпайтириш ҳамда Туркманистон портида имтиёзли хизматлар кўрсатиш лойиҳасига жалб этишга тайёр деб маълум қилди.

У шунингндек 2022 йилда Туркманистон ва Астрахан вилояти Туркманистонинг Юқори портда /Россия/ логистика марказини яратишга келишиб олганини эслатди.