Январ 23, 2023 11:05 Asia/Tashkent
  • Толибон Ўзбекистоннинг электр энергиясини экспорт қилмаётганини танқид қилди
    Толибон Ўзбекистоннинг электр энергиясини экспорт қилмаётганини танқид қилди

Толибон ТИВ раҳбари Ўзбекистондан электр энергияси бўйича ўз мажбуриятларини бажаришни сўради.

ОАВларга кўра, Афғонистоннинг бир қатор ҳудудларида электр энергияси етишмовчилиги давом этаётгани сабабли Толибон ташқи ишлар вазири Амирхон Муттаки Кобулдаги анжуман пайтида Ўзбекистон ҳукуматини Афғонистон билан энергетика шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга ҳамда ваъда қилинган 400 МВт электр энергиясини етказиб беришга чақирди.

Мутакки ўз сўзларида,  ҳозир мамлакат Ўзбекистондан электр энергияси импорт қилмаяти. Бу эса афғонларнинг қиш шароитида муаммоларини янада кучайтирмоқда.

Афғонистоннинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг 75 фоизи Эрон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистондан импорт қилинади.

Ёрлиқ