Январ 24, 2023 11:08 Asia/Tashkent
  • «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилиши лойиҳасини мувофиқлаштириш бўйича қўшма Лойиҳа офиси иш бошлади
    «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилиши лойиҳасини мувофиқлаштириш бўйича қўшма Лойиҳа офиси иш бошлади

Қирғизистонда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ вакиллари иштирокида «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилиши лойиҳасини мувофиқлаштириш бўйича қўшма Лойиҳа офисининг очилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, офиснинг мақсади лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшма чора-тадбирларни мувофиқлаштиришдан иборат.

 Бугунги кунга қадар «Қирғизистон темир йўли МК» давлат корхонаси ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилиши бўйича барча зарур дастлабки чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 Хитой темир йўл қурилиш корпорациясининг Биринчи лойиҳа-қидирув институти лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш устида ишламоқда.

 2022 йил 14 сентябрь куни Ўзбекистон Транспорт вазирлиги, Қирғизистон Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги ҳамда Хитой Тараққиёт ва ислоҳотлар давлат қўмитаси ўртасида «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича уч томонлама англашув ва ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.

Ёрлиқ