Январ 25, 2023 12:10 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон ТИВ раҳбарлари Тошкентда учрашиб маслаҳатлашдилар
    Эрон ва Ўзбекистон ТИВ раҳбарлари Тошкентда учрашиб маслаҳатлашдилар

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён Ўзбекинн ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси Бахтиёр Саидов билан икки томонлама муносабатлар, муҳим минтақавий ва халқаро ўзгаришлар ҳақида суҳбатлашиб фикр алмашди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бу учрашувда Амир Абдуллоҳиён ўзбекистнлик ҳамкасбини Ўзбекистон мезоник қилган минтақавий ҳамкорлик ташкилотига /ЭКО/ аъзо даватлар ташқи ишлар вазирлари  йиғилиши муваффақиятли ўтгани билан табриклади.

У Эрон ва Ўзбекистон президентларини Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган учрашувига ишора қилиб, бундай учрашувини икки давлат ўртасидаги муносаатларнинг турли йўналишларда янада ривожланишига сабаб бўлишини таъкидлаб, икки давлат ўртасидаги ўзаро, минтақавий ва халқаро миқёсдаги ҳамкорлик теденцияси ортиб бораётганидан мамнунмиз деб қўшимча қилди.

Бироқ икки давлатнинг имокниятларига асосан биз ҳали ҳам қулай шарт-шароитлар яратиш учун кўпроқ ҳаракат қилишимиз керак. Икки мамлакат аҳолисининг ҳаракатлари учну кўпроқ қулайликлар яратишга тайёримз деб изоҳлади.

Эрон ТИВ раҳбари  Теҳрон давлатнинг Тошкент билан қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва энергетика соҳаларида қўшма сармоя киритиш шунингдек  транзит ва энергетика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини маълум қилди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Бахтиёр Саидов ҳам икки мамлакат ўртасидаги турли соҳалардаги алоқалар ва ҳамкорликнинг кенгайиш тенденциясидан мамнунлигини билдириб, бу ҳамкорлик Эрон ва Ўзбекистон халқлари фаровонлиги учун муҳим аҳамиятга эга эканини ҳам эслатди.

У шунингдек, Ўзбекистон Эрон билан алоқларани имкон қадар  кенгайтириш ва икки давлат ўртасида имзоланган келишувларни амалга ошириш йўлларини ўрганишда ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканлигини билдирди.

Қувонарлиси ўтган икки давлат, Эрон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон республикаси ўртасидаги муносбаталарда бой ва самарали йил бўлди. Келгуси йил учун эса турли ҳужжатларни тузиш ва икки давлат расмийлари ўртасида учрашувлар ўтказиш кун тартибига қўйилган деб хулоса қилди.

Ёрлиқ