Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди
Январ 26, 2023 16:44 Asia/Tashkent
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 26 январь куни давлат ташрифи билан Бишкекка жўнаб кетди.
Олий даражадаги музокараларда дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро савдони кўпайтириш, саноат кооперациясини қўллаб-қувватлаш ва минтақавий инфратузилма лойиҳаларини илгари суриш масалалари муҳокама қилинади.
Мирзиёев сафари жараёнида Ўзбекистон ва Қирғизистон икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилиниши кўзда тутилган.