Январ 31, 2023 10:43 Asia/Tashkent
  •  Тожикистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг йиғилиши ўтказилди
    Тожикистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг йиғилиши ўтказилди

Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Тожикистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасининг лойиҳа демаркацияси муҳокама қилинди

23-30 январь кунлари Душанбе шаҳрида Тожикистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Хабарга кўра, “Унда Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасининг лойиҳа демаркация чизиғидан ўтказиш масалалари, шунингдек, демаркация хариталарини яратишнинг технологик жараёни муҳокама қилинди.

Музокаралар доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон ва давлат чегараларининг алоҳида участкаларида дала ўрганиш ҳам ўтказилган.

Тадбир якунида тегишли баённома имзоланган. Навбатдаги учрашув Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида мамлакатлар давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги битим 2018 йил 9-10 март кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега давлат ташрифи доирасида имзоланган эди.

Ўзбекистон-Тожикистон чегарасининг узунлиги 1332 километрни ташкил қилади.

Ёрлиқ